«сув хўжалиги» тегли мақолалар


Сув хўжалигида «каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил» эълон қилинди
30 ноябр 2023, 11:27

Сув хўжалигида «каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил» эълон қилинди

Президент сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича йиғилишда бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилишини таъкидлади. Сув йўқотишлари оқибатида иқтисодиёт йилига 5 млрд доллар даромадни бой бераётгани сабаб сув хўжалигида «каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил» эълон қилинди.

«Жипириқ, шунчалик ҳам алдайсанми?» Шуҳрат Ғаниев ҳокимларни қўшиб ёзганлик учун танқид қилди
3 июл 2023, 13:21 2

«Жипириқ, шунчалик ҳам алдайсанми?» Шуҳрат Ғаниев ҳокимларни қўшиб ёзганлик учун танқид қилди

Тармоқларда президент маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Ғаниев йиғилишда ҳокимлар ва сув хўжалиги раҳбарларини қўшиб ёзиш ва суғориш ишлари сифатсиз олиб борилаётгани учун танқид қилган видео тарқалди. У прокуратурага Қашқадарё вилоятининг учта тумани ҳокимларини жиноий жавобгарликка тортишни буюрди.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 2 та чегара пости фаолияти қайта тикланиши мумкин
26 апрель 2023, 12:39

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 2 та чегара пости фаолияти қайта тикланиши мумкин

Шуҳрат Ғаниев Туркманистон ВМ раиси ўринбосари билан Туркманистонда жойлашган Ўзбекистон сув хўжалиги объектларида ишловчилар учун «вахта» режимини бекор қилиш, 2 та чегара пости фаолиятини қайта тиклаш, Амударё сув ресурсларини бирга бошқаришни автоматлаштириш каби масалаларни муҳокама қилди.

Донли экинлар ва сабзавот етиштиришда сув тежовчи тизим жорий қилганлар учун субсидия миқдори оширилди
19 апрель 2023, 10:45

Донли экинлар ва сабзавот етиштиришда сув тежовчи тизим жорий қилганлар учун субсидия миқдори оширилди

Президент сув хўжалиги тизимидаги айрим таклифларни маъқуллади. Энди Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Сирдарёда ёпиқ қувурли суғориш тизими яратилади. Насос станциялари хусусий шерикликка ҳам берилади. Донли экин ва сабзавотни сув тежовчи тизимда етиштирганлар гектарига 8 млн сўмгача субсидия олади.

299 та насос станциясини модернизация қилишга €700 млн ажратиш режалаштирилмоқда
21 июл 2021, 09:05

299 та насос станциясини модернизация қилишга €700 млн ажратиш режалаштирилмоқда

299 та эскирган насос станцияларини модернизация қилишга 700 млн евро талаб этилади, дея хабар қилди президент. Мазкур лойиҳа амалга оширилгач, 78 минг гектар ер қўшимча фойдаланишга киритиш, 78 млн кВт*с электр энергиясини ва 56 млрд сўмлик бюджет маблағларини тежашга имкон яратади. Биринчи босқичда 98 та станцияни модернизация қилиш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун 146 млн евро кредит талаб қилинади.

Президент Чинозда сув хўжалигида қилинаётган ишларни кўзда кечирди
18 март 2021, 12:10

Президент Чинозда сув хўжалигида қилинаётган ишларни кўзда кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чиноз туманига келиб, сув хўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Учта ҳудудда сув тежовчи ускуналар ишлаб чиқарадиган корхоналар ташкил этилади
16 сентябрь 2020, 21:05

Учта ҳудудда сув тежовчи ускуналар ишлаб чиқарадиган корхоналар ташкил этилади

Президент Самарқанд, Тошкент ва Наманган вилоятларида сув тежовчи технологиялар учун ускуналар ишлаб чиқарадиган корхоналар ташкил этиш вазифасини қўйди. Шунингдек, сув сарфини камайтириш мақсадида далаларни лазер ёрдамида текислаш технологияси жорий этилади. Бунинг учун 250 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилади.

Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 10 йилга мўлжалланган концепцияси тасдиқланди
13 июл 2020, 13:37

Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 10 йилга мўлжалланган концепцияси тасдиқланди

Президент сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020−2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлади. Унга кўра, мамлакат сув хўжалиги соҳасида 10 йилда қатор кўрсаткичларини яхшилаб, сув ҳисобини юритишда рақамли технологияларни жорий этади. Концепция ижроси устидан парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилади. Шунингдек, Сув кодекси ишлаб чиқилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг